Андижонда электр корхонаси бош бухгалтери блогерни калтаклагани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижонда блогер Фотима Жўраева калтакланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бу ҳақда блогернинг видеомурожаатида айтилган. Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Аниқланишича, кеча, 22 ноябрь куни блогер Фотима Жўраева Улуғнор тумани ИИБга мурожаат қилган.

Фотима Жўраева ўз мурожаатида туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисидан ўзи ҳуқуқшунос сифатида ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорликни сунъий равишда оширилганлиги бўйича тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилганлигини билдирган.

Шунда корхона бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, уни ҳақорат қилиб қўли билан уни юзига урганини ва қўл телефонини синдириб юборганини баён қилиб, айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда мазкур мурожаат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фотима Жўраеванинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

блогер

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг