Андижонда Damas Matiz билан тўқнашиб, ағдарилди

3-саҳифа 1740
image
-

Бугун, 22 март куни Андижонда Damas ва Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада Damas ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Ҳодиса соат 07:35 ларда, Андижон шаҳар, Бобуршоҳ ва А.Мусаев кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.Ю. бошқарувидаги Damas русумли ҳамда ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Б.Т. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида Damas русумли автомобиль ағдарилган.

Ҳодиса натижасида, Damas русумли автомобиль йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3
Теглар
t
×