Андижонда Damas ҳайдовчиси 32 нафар болани олиб кетаётгани аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
05 Сентябрь
5443Андижон вилоятида Damas ҳайдовчиси 32 нафар болани олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон тумани ҳудудида Damas автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси одам ташиш қоидасини бузиб, жами 32 нафар болани мактабгача таълим ташкилотига олиб кетаётган ҳолати ЙПХ инспектори томонидан аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори томонидан қонунда белгилаб қўйилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида ичида оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари бўлган Damas автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учраганди.
LiveБарчаси