Андижонда битирувчилар автомобиль эшигига ўтириб, томоша кўрсатди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда автомобиль ойнасидан бошини чиқариб, йўл ҳаракатаи хавфсизлиги қоидаларини бузган мактаб битирувчиларининг видеоси тарқалди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ушбу видеога муноабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 25 май куни Андижон вилояти Пахтаобод тумани “Юқори” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ушбу ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ ходими О.Ортиқов томонидан жами 5 та Lacetti ва 1 та Nexia-3 русумли автомобиль тўхтатилган.

Автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан қоидабузарликлар бўйича тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.

Шундан сўнг, қоидабузарлик содир этган 11-синф битирувчиларининг ота-оналари, мактаб директори ва синф раҳбарлари ўртасида муҳокама ўтказилиб тегишли чоралар белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг