Андижонда бир гуруҳ шахслар фуқаронинг кийимсиз видеосини тарқатиб юборди
3-саҳифа
−
31 Август 2022
22240Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида фуқарони яланғоч ҳолда видеотасвирга олиб, уни тарқатиб юборган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 август куни Telegram мессенжерида фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақиришган. Улар ушбу шахсни кийимсиз ҳолатда видеотасвирга олиб, товламачилик содир этган. ИИБ ходимлари уларни қўлга олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.