Андижонда бешта автомобиль тўқнашди
3-саҳифа
−
19 Апрель 2022
6199Бугун, 19 апрель куни соат 09:00 ларда Андижон вилояти, Андижон туманида бешта енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, “Қўшариқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-116 автомобиль йўлининг 4-километрида ҳайдовчилар:
1) 2002 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги Lacetti;
2) 1993 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги яна бир Lacetti;
3) 1999 йилда туғилган Ш.Э. бошқарувидаги Damas;
4) 1987 йилда туғилган З.Т. бошқарувидаги Tico;
5) 1986 йилда туғилган Ф.Ш. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада Damas автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.