Андижонда аёлларга қасддан ОИТС юқтирган эркак қамоққа олинди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида аёлларга ОИТС касаллигини тарқатган эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шаҳрихон туманида яшовчи С.М Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида 2020 йилнинг март ойида диспансер назоратига олинган бўлиб, ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтириш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Мазкур огоҳлантиришларга қарамасдан фуқаро С.М аёллар Бўстон туманида яшовчи М.Д. Шаҳрихон туманида яшовчи Ю.Ш. билан бир неча бор бетартиб жинсий алоқада бўлиб ОИВ инфекциясини юқтирганлиги аниқланган. Шунингдек, Булоқбоши туманида яшовчи аёл Р.Н. билан ҳам бир неча бор бетартиб жинсий алоқада бўлиб, уни ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдирганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан, Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон ОИТС

Баҳолаганлар

560

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг