Андижонда $50 мингни “туя қилган” банк бошлиғи ўринбосари қўлга тушди
3-саҳифа
−
11 Май 2022
10310Андижон вилоятининг Избоскан туманида замонавий иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.
Департаментнинг Избоскан тумани бўлими томонидан “Туронбанк” АТБ Андижон филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Натижада мазкур филиал бошқарувчиси собиқ ўринбосари И.К. ва тумандаги “H.” хусусий боғдорчилик хўжалиги раҳбари Х.П. замонавий энергия тежамкор иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 000 АҚШ доллари имтиёзли кредит маблағи эвазига иссиқхона қурмасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали талон-торож қилгани аниқланган. Текширув давомида етказилган зарарнинг 20 000 АҚШ доллари ундирилиши таъминланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь