Андижонда 30 минг доллар сотаётган “валютафуруш” қўлга тушди

Жамият

image

Андижон вилоятида фуқаро М.Х. харидор М.О.га 30 минг АҚШ долларини 255,6 миллион сўмга сотишга келишади. 

М.О.дан келишилган суммани олиб, эвазига 20 минг АҚШ долларини қонунга хилоф равишда ўтказган М.Х. 10 минг АҚШ долларини кейинроқ беришини айтиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Лекин шу вақтда у прокуратура департамантининг Андижон вилояти бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган. 

2019 йил 18 май куни содир бўлган мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг