Андижонда 3 Lacetti ва Labo тўқнашди
3-саҳифа
−
23 Март 2021
6074Бугун, 23 март куни Андижон шаҳрининг “Янги Ўш” кўчасида жойлашган “Роҳат автосервис” биноси қаршисида тўртта автомобиль тўқнашди.
Ҳодиса соат 11:30 ларда юз берган. Унда 3 та Lacetti ва Labo тўқнашган. ЙҲХББ ЙТҲга учраган автомобиллар ҳақида маълумот берди, булар:
1) ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги Lacetti;
2) ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги Lacetti;
3) ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган К.М. бошқарувидаги Labo;
4) ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган М.Э. бошқарувидаги яна бир Lacetti.
ЙТҲ натижасида, Labo русумли автомобиль ҳайдовчиси К.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь