Андижонда 23 ёшли қиз ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди (видео)

Олам

image

Ижтимоий тармоқларда Андижонда бир қиз ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди. 

Аниқланишича, бугун, 14 январь куни соат 8:00 да атрофида Андижон туманида яшовчи 23 ёшли қиз руҳий ҳолати ўзгаргани сабаб Андижон шаҳрининг Ишчилар маҳалласи Навоий шоҳ кўчаси устида жойлашган кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган. 

Воқеа жойига зудлик билан тергов гуруҳи аъзолари етиб келиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 22 ёшли йигит 16 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб ҳалок бўлганди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган ва Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон кўприк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг