Андижонда 21 ёшли келин ўзини осиб, жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
22 Февраль
11908Аввалроқ, Андижон вилояти Олтинкўл туманида 21 ёшли келиннинг ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Мазкур ҳолатга Андижон вилояти судлари изоҳ берди.
Маълум қилинишича, марҳуманинг бир нафар фарзанди ҳам бўлган. Ҳолат юзасидан дастлабки суд мажлиси жорий йилнинг 26 декабрь куни бошланган. Шунга қарамай, келиннинг онаси қизининг ўлимида куёв томон айбдор эканлигини даъво қилганидан сўнг, жиноят иши қайта кўриб чиқилган. Она қизидаги жароҳатлар ўлимидан олдин бўлганини тиббий экспертиза тасдиқлаган бўлса-да, суд бунга аҳамият бермаётганини даъво қилган. Шу боис аёл судга қайта даъво аризаси билан мурожаат қилган.
"ЖИБ Олтинкўл тумани судига ЖК 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми "а" банди билан судланувчи О.Н.га оид иш келиб тушган", дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 20 февраль куни мазкур суд иши ЖИБ Олтинкўл туман суди очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилган. Унга кўра, О.Н. ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми ва 103-моддаси 2-қисми ”а” банди билан айбли деб топилган. О.Н.га тайинланган жазоларни ЖКнинг 59-моддаси тартибида қисман қўшиб ўташ учун узил-кесил 9 (тўққиз) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сарвар Хуррамов