Андижонда 20 та мактаб ва боғча биноси бузилади
Жамият
−
09 Апрель
6692Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги яроқсиз ҳолатда бўш турган давлат объектлари бузилади. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шу ҳақдаги тегишли қарори Адлия вазирлигининг ягона электрон тизимида эълон қилинди.
Қарор вилоят Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хатига асосан қабул қилинган. Унга кўра, 20 та боғча ва мактаб биноси бузилади. Ҳужжатда таълим бошқармаси биноларни бузишдан олинган яроқли материалларни балансда сақловчи ташкилотларга кирим қилишни таъминлаши белгиланган. Бузилишдан бўшаган ер майдонлари таълим бошқармаси балансида қолдирилади.
Бузилиши белгиланган бинолар вилоят бўйича 20 та, шулардан иккитаси Андижон шаҳрида жойлашган. Андижон туманида битта, Асакада, Бўстон, Жалақудуқ, Марҳамат ва Олтинкўлда иккитадан, Шаҳрихонда эса учта объект бузилади. Шунингдек, Пахтаобод, Хўжаобод, Избоскан, Қўрғонтепада биттадан бино бузилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги эскирган “дом”ларнинг бузилиши айтилган эди.
LiveБарчаси