Андижонда 2 гектар ерни 16 500 долларга олиб бермоқчи бўлган даллол қўлга тушди

Жамият 1161
image

Андижонда тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиб бериш эвазига 16 500 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро М.А. фуқаро Н.С.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳудудидан мебель ишлаб чиқариш ва иссиқхона қуриш учун 2 гектар ер ажратиб беришга кўмаклашиш эвазига 16 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3
Теглар
t
×
×