Андижонда 19 ёшли йигит ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, бугун, 2 июнь куни тунги вақтда шаҳарнинг Ишчилар маҳалласидаги Навоий шоҳ кўчаси устида жойлашган кўприкда Андижон шаҳрида яшовчи, 2007 йилда туғилган М.М. оила аъзолари ўртасидаги келишмовчилик сабаб руҳий ҳолати ўзгариб, ўзини кўприкдан ташлаш билан таҳдид қилган.

Воқеа жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи аъзолари етиб бориб, бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижондаги айни шу кўприкдан 23 ёшли қиз ҳам ўзини ташламоқчи бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон кўприк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг