Андижонда 12 аёл “Ҳизб ут-Таҳрир”чиларга ўралашиб қолгани аниқланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 январь куни олинган тезкор маълумотга асосан ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ҳамда Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар аёл Андижон туманида яшовчи фуқаро М. М. нинг хонадонида тўпланишиб,  “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётганлари аниқланган. 

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу аёллар, ҳозирда Туркия давлатида бўлган 1972 йилда туғилган аёл М.Х.нинг кўрсатмаси асосида тез-тез бир бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилишиб, М.Х.дан ижтимоий тармоқлар орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти ғоялари бўйича сабоқ олиб келаётганлари аниқланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 24 декабрь куни ДХХ Андижон вилоятида “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти тарафдорларининг 12 нафар тарафдорларини қўлга олганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Ҳизб ут-Таҳрир

Баҳолаганлар

558

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг