Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилояти, Олтинкўл туманида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши йўналишдаги автомобилга урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат кеча, 23 октябрь куни соат 13:15 атрофида Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани, "Оқтепа" маҳалласи ҳудудидан ўтган Д-105 "Фарғона ҳалқа йўли"нинг 132-километрида содир бўлган. 1990 йилда туғилган ҳайдовчи В.М. Nexia-3 машинасини бошқариб кетаётганида ухлаб қолган. Оқибатда йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Nexia билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-3 нинг бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 29 ёшли йигит 61 ёшли эркакни уриб, қочиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг