Андижонда ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди
3-саҳифа
−
08:59
920Кеча, 12 январь куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ўтказилган суриштирув ишларига кўра, соат 17:02 ларда 1985 йилда туғилган Э.З.га тегишли Matiz русумли автотранспорт воситаси Андижон шаҳар Пирмуҳаммедов кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида транспорт воситасининг электр қисмидаги носозлик сабаб салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
“Ушбу ёнғин шаҳар ФВБ ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситаси моддий зарарланган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл туманида ҳаракатланаётган Mazda ёниб кетганди.
LiveБарчаси
Эрдўған Тотлисас билан қўшиқ куйлади.
12 Январь
Индонезияда Ибу вулқони ҳаракатга келди.
12 Январь