Андижон вилоятига янги имом-хатиб тайинланди

Жамият

image

Бугун, 24 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов иштирокида Андижон вилоятида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Мирзамақсуд Хотамбекович Алимов Андижон вилоятининг янги бош имом-хатиби этиб тайинланди. 

Андижон вилоятининг аввалги бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров жорий йилнинг август ойида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби этиб тайинланганди.

Мирзамақсуд Хотамбекович Алимов 2017 йил майидан буён “Саййид Мухйиддин Махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мудири сифатида ишлаб келаётганди. 

Мирзамақсуд Алимов 1973 йилда Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент ислом институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - имом хатиб, араб тили мударриси, исломшунос.

Мирзамақсуд Алимов 1996-2014 йилларда Жалақудуқ туманидаги Сўфи қишлоқ жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган, 2006-2017 йилларда Андижон вилояти бош имом-хатиби ўринбосари бўлган, 2017 йилнинг 25 майида “Саййид Мухйиддин Махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мудири лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон имом-хатиб

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made