Андижон ва Жиззах нефть базаси мансабдорлари иши судга оширилди

Жамият

image

Жорий йилнинг май ойида Жиззах, Бухоро ва Андижон вилоятларида нефть база мансабдорлари бир неча миллиардлик нефть маҳсулотларини талон-торож қилгани аниқланганди. Ҳолат бўйича нефть база мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилганди.

Бош прокуратура Матбуот котибининг маълум қилишича, “Андижон нефть базаси” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши жорий йилнинг 3 ноябрь куни айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун Андижон вилояти судига юборилди.

Шунингдек, “Жиззах нефть базаси” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши жорий йилнинг 27 сентябрь куни айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Маълумот ўрнида, Андижон нефть базасида 19 млрд сўмлик камомад ва Жиззах нефть базасида 35,4 млрд сўмлик дебитор қарздорлик аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг