Андижон ва Тошкентда 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланганлар фош этилди
3-саҳифа
−
19 Октябрь
2185Андижон ва Тошкент вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1 миллиард сўмдан ошиқ миқдорга тенг электр энергиясига зарар берилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Хусусан, Андижон вилоятининг Андижон шаҳри ва Андижон туманида ўтказилган терговга қадар текширувларда “К.Р.” ва “И.Ч.” МЧЖларнинг масъул шахслари “Р.” номли чойхона ҳамда ишлаб чиқариш цехида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига яширин уланиб, жами 717,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида олиб борилган терговга қадар текширувда “Т.Б.“ фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида 2 дона сув насосини умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаб, жами 309,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош этилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳозирда Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида 4,8 миллиард сўмлик энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь