Андижон транспорт бошқармаси амалдори пора билан ушланди

Жамият

image

Андижон вилояти транспорт бошқармаси бўлими бошлиғи пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 7 май куни прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан фуқаро К.К.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Андижон вилоят транспорт бошқармаси бўлими бошлиғи М.А. фуқаро К.нинг Nexia русумли автомобилин жарима майдонидан чиқариб бериш ва ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 1 млн сўм пора олаётган вақтида ушланган. Пулларни бошқа бир фуқаро М.Ш.дан олаётган бўлган.

К.нинг автомобили махсус рухсатномасиз аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келаётганлиги учун жарима майдонига олинган бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг