Андижон ФВБга янги бошлиқ тайинланди

Жамият

−

image

Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Жасурбек Ҳошимжонович Каримов Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълумот учун, Жасурбек Каримов тайинловга қадар ФВВ “Қамчиқ” махсус қутқарув бошқармаси бошлиғининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

“Шу муносабат билан вазирлик раҳбарияти Жасурбек Каримовга келгусидаги хизмат фаолиятларида улкан мувоффақиятлар тилаб қолади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирмансур Миршоҳидович Мирҳамидов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг