Андижон давлат университетидаги ўғрилик бўйича 42 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди
Жамият
−
08 Май
7784Андижон давлат университетидаги ўғрилик бўйича давлат фойдасига 42 млрд сўм ундирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Андижон давлат университетида қарийб 40 млрд сўм нақд пул талон-торож қилингани аниқланган эди. Бунда:
- 25,1 млрд сўм стипендия ортиқча ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган,
- 9,3 млрд сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига киритилмаган;
- 2,7 млрд сўм талабалар учун ажратилган рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, уларнинг имзолари сохталаштирилган;
- 1,1 млрд сўм стипендия 2 минг 226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан ортиқча ҳисобланиб, ўзлаштирилган;
- 911,8 млн сўм талабалар ётоқхонаси ижарасидан тушган нақд пуллар университет ҳисоб рақамига кирим қилинмасдан ноқонуний ўзлаштирилган эди.
Вазир Шариповнинг маълум қилишича, ўтган давр мобайнида талон-торож қилинган маблағлар бўйича тергов суриштируви ўтказилган ва 42 млрд сўм пул Давлат бюджетига қайтарилган. У мазкур иш бўйича тергов якунланиш арафасида эканини айтди.
LiveБарчаси