Анчелоттининг курсиси “қимирлаб қолди”

Спорт

image

“Реал Мадрид” раҳбариятидаги баъзи нуфузли шахслар “Барселона”дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:4) клубнинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти жамоани тарк этишини истаб қолди. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, номи ошкор этилмаган шахслар жамоадаги кундалик иш жараёнининг йўлга қўйилганидан норози, шунингдек, мураббийнинг ёш футболчиларга бўлган муносабати ва уларга ишончи йўқлиги раҳбарларни қониқтирмаяпти. Хусусан, туркиялик ярим ҳимоячи Арда Гулерга Анчелотти етарлича имконият бермаган.

Раҳбарият Карлонинг клубнинг сўнгги йиллардаги муваффақиятларига қўшган ҳиссасини юқори баҳолайди, бироқ унинг жамоадаги фаолияти якунига етганига ишонмоқда. 

Қайд этилишича, кийимларни алмаштириш хонасида ўйинчилар ўртасида кескинлик кучаймоқда, аммо Анчелотти шунча гап-сўзга қарамай, Мадрид клуби президенти Флорентино Переснинг ишончига эга.

Анчелотти Европа Чемпионлар лигасида беш марта ғолиб чиққан ягона бош мураббий (икки марта “Милан” билан ва уч марта “Реал Мадрид” билан) ва олтита финалда (2003, 2005, 2007, 2014, 2022, 2024) жамоаларни бошқарган мутахассис ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Мадрид Карло Анчелотти Флорентино Перес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг