Анчелотти ЕЧЛда мутлақ рекордчига айланди
Спорт
−
13 Апрель 2023
5529Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти футболчи ва мураббий сифатида Европа Чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича мутлақ рекорд ўрнатди. Бу ҳақда футбол журналисти Педро Мартин ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Анчелотти Европа Чемпионлар лигасида 215 та ўйин ўтказган. У 21 марта футболчи, 194 марта эса мураббий сифатида турнир ўйинларида қатнашган. Бу кўрсаткич бўйича у мураббий сифатида 214 та ўйин ўтказган Алекс Фергюсонни ортда қолдирди. 3-ўринда 210 та ўйин (49 + 161) ўтказган “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигасининг биринчи чорак финал учрашувида “Реал” клуби ўз майдонида “Челси”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоаларнинг жавоб учрашуви 19 апрелга ўтар кечаси Лондондаги “Стемфорд Бридж” стадионида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь