Анчелотти Винисиусдан нега норози?
Спорт
−
27 Апрель 2023 4608 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 33-турида “Жирона”дан учралган мағлубиятдан сўнг (2:4) ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг сариқ карточкалари кўплигига изоҳ берди. Учрашувда бразилиялик футболчи мавсумдаги 14-огоҳлантиришини олди.
“14 та сариқ карточка бу позициядаги футболчи учун жуда кўп. Мен бу ҳақда Винисиус билан бир неча бор гаплашганман”, дейди Анчелотти.
Қизиғи, ҳимоячи Эдер Милитао ва ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга “Реал Мадрид”да бир мавсумда энг кўп сариқ карточка олиш бўйича Винисиусдан кейинги ўринни эгаллаб турибди, икки футболчида ҳам 8 та карточка мавжуд.
“Реал” “Жирона”га ютқазиб, Испания Ла Лигаси турнир жадвалида “Барселона”дан 11 очко ортда қолмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель