Анчелотти ўз рекордини такрорлади
Спорт
−
04 Январь
2384Мадриднинг “Реал” клуби Испания Ла Лигасининг 19-турида ўз майдонида “Мальорка”ни кичик ҳисобда мағлуб этди (1:0). Учрашувдаги ягона голга 78-дақиқада мадридликларнинг германиялик ҳимоячиси Антонио Рюдигер муаллифлик қилди.
Шундай қилиб, “Реал” уй ўйинларидаги мағлубиятсиз сериясини барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 19 та ўйинга етказди (16 ғалаба, 3 дуранг). Бу натижа орқали “қаймоқранглилар”нинг италиялик устози Карло Анчелотти ўз бошқарувидаги энг яхши натижани такрорлади.
“Реал Мадрид” бундай натижага биринчи марта 2022 йилнинг апрелидан 2023 йилнинг февралигача бўлган даврда (14 ғалаба, 5 дуранг) эришганди.
Ла Лиганинг ортда қолган 19 та туридан кейин “қироллик клуби” 48 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Худди шунча очко тўплаган ва охирги турда “Атлетико”ни 4:3 ҳисобида мағлуб этган “Жирона” 2-поғонада қайд этилган. Кучли учликни 38 очко жамғарган “Атлетико” якунлаб берган.
LiveБарчаси