Анчелотти “Реал” ЕЧЛ фаворити сифатида кўрлимаёртгани яхши эканини айтди

Спорт 2220
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби устози Карло Анчелотти Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумида жамоасининг фаворит сифатида кўрилмаётганини яхши белги дея атади. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.

Гап шундаки, “Селтик”га қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар Анчелоттидан “Реал”нинг ЕЧЛни ютишга асосий даъвогар сифатида кўрилмаётганига муносабатини сўрашган. 

“Ҳайрон эмасман. Мен буни яхши белги деб биламан. Ўтган йили улар бизга камроқ ишонишди. Бу йил эса бизга нисбатан ишонч бироз кўпроқ. Ўтган йилгидек охиригача курашамиз. Умид қиламанки, яна финалга чиқамиз”, деган Карло Анчелотти.

Шунингдек, “Реал Мадрид” осон гуруҳдан жой олдими, деган саволга жавобан италиялик мураббий гуруҳдаги барчанинг имкониятлари тенглигини айтган.

“Бундай эмас. Биз ўйнашимиз керак бўлган барча жамоаларнинг имкониятларини яхши биламиз. “Лейпциг” ва “Шахтёр” каби “Селтик” ҳам жуда зўр рақиб. Биз уларни ҳурмат қилишимиз керак. Ўтган йили “Шериф”га қарши қандай ўйнаганимизни эслаймиз. Турнир бошида кўплаб кутилмаган ҳодисалар бўлишини биламиз. Менимча, бизда имкониятлари тенг гуруҳ бор”, деган “Реал” устози.

Маълумот учун, бугун, 6 сентябрь куни “Реал Мадрид” Европа Чемпионлар лигасининг 1-тури доирасида Шотландиянинг “Селтик” жамоасига қарши тўқнаш келади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 2.9
t
×