Анчелотти “Реал”нинг муваффақиятсизликларига изоҳ берди
Sport
−
05 December 2024 4842 1 minute
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лиганинг 19-туридан ўрин олган “Атлетик”га қарши ўйиндаги (1:2) мағлубиятдан сўнг “қаймоқранглилар”нинг сўнгги ўйинлардаги ёмон натижалари ҳақида гапирди.
“Қисқа вақт ичида барча мусобақаларда бешта мағлубиятга учраганимиз ғалати. Яхшилашимиз керак... Охирги ўйинларда баъзи жиҳатларда яхшиландик, лекин ҳали ўтган йилгидек кучли эмасмиз. Охирги икки мағлубият жуда қийин майдонларда бўлди. Энди биз аста-секин футболчиларни тиклаймиз ва савиямизни оширамиз”, дейди Анчелотти.
Маълумот учун, мадридликлар жорий мавсум барча турнирларда сўнгги 11 ўйинда 5 та мағлубиятга учради. Бунгача “Реал” 73 та ўйинда 4 та мағлубиятга қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “қироллик клуби” охирги беш мавсумдаги антирекордини такрорлагани хабар қилинганди.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November