Анчелотти Перес билан учрашди

Спорт

image

“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти билан учрашди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Италиялик мутахассис кейинги мавсумда ҳам клубда қолади. Перес ва Анчелотти лойиҳани яхшилаш, жамоани кучайтириш зарурлиги ҳақида келишиб олди. 

Трансфер бозоридаги ишлар жуда фаол бўлиши кутилмаяпти, аммо ўзгаришлар рўй беради. Хусусан, асосий вазифалардан бири Дортмунднинг “Боруссия” клубидан ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг трансфери ҳисобланади.

Қайд этилишича, “Реал” раҳбарияти ёшлар жамоаси аъзолари келаси мавсумда асосий жамоани тўлдиришига умид қилмоқда.

Анчелоттининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Жорий мавсумда италиялик мураббий бошчилигида мадридликлар Испания кубогини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Флорентино Перес “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг