Анчелотти “Кастилья” аъзосини асосий жамоага қўшмоқчи
Спорт
−
21 Октябрь
1405Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Даниэль Карвахальнинг жароҳати туфайли жамоадаги бўшлиқни тўлдириш учун “Кастилья”нинг ёш иқтидори Давид Хименесни сотиб олиш ниятида. Бу ҳақда AS хабар берди.
Клуб қишки трансфер ойнасида янги ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмасликни танлаган ҳолда, Анчелотти академиянинг турли вариантларини, жумладан, Хесус Фортеа ва Давид Хименес номзодини ўрганмоқда, бироқ Фортеанинг жароҳати ва ҳали жуда ёш эканлиги жараённи мураккаблаштиради.
20 ёшли Хименеснинг асосий жамоага ўтиши эса ажабланарли ҳолат эмас. Карвахаль жароҳат билан курашаётганида, Хименес “Алавес”га қарши ўйинга чақирув олганди. Гарчи ёш футболчи катталар жамоасида доимий ўйнамаса ҳам, Анчелотти Хименесни кейинчалик доимий равишда “Реал Мадрид” асосий жамоасига қўшиш ниятида. Бироқ, бу қарор “Кастилья”ни қийин аҳволда қолдириши мумкин, чунки ҳозирда “Реал Мадрид”нинг захира жамоаси ҳисобланмиш “Кастилья” ўз лигасида 18-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, “Реал” Испания чемпионатининг ортда қолган 10 та туридан сўнг 24 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. 1-ўриндаги “Барселона” ҳисобида эса 27 очко мавжуд. Мадридликлар Ла Лигадаги кейинги ўйинини айнан “Барселона”га қарши 26 октябрь куни ўтказади.