Анчелотти Бразилия термасини бошқарадими?

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан келишув ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда мутахассис “Radio Anch'io Sport” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Июль ойида Бразилия футбол конфедерацияси раҳбари Анчелотти 2024 йилда Америка Кубогидан кейин Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкинлигини айтганди.

“Булар шунчаки миш-миш. Ҳозир мен “Реал Мадрид”да жуда бахтлиман”, деган Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик мутахассис Зинедин Зидан “қироллик клуби” мураббийлигига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Томонлар ҳамкорликни тиклаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг