Ана бўлмаса: Икки рус офицери Украина ракетасини қайтаролмагани учун қамалди
Олам
−
06 Декабрь 2023
9385Икки рус зобити – подполковник Анатолий Бондарев ва майор Дмитрий Дмитраков ҳарбий суд томонидан жанговар навбатчилик қоидаларини бузгани ва Украина армияси томонидан Россия ҳудудига берилган зарбани қайтаролмагани учун тўрт йилга қамалди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг баҳорида Украина Қуролли Кучлари томонидан учирилган ракеталар Россиянинг Белгород вилоятидаги ўқ-дорилар омборига тушган ва бунинг оқибатида у ердаги ҳарбийлардан 7 нафари ўлган ва 43 нафари жиддий жароҳат олган. Ушбу ҳужум ортидан россиялик навбатчи офицерлар Бондарев ва Дмитраковга қарши жиноий иш қўзғатилган.
Нашрнинг ёзишича, бу Украина армиясининг Россия ҳудудига кутилмаган ҳужумини қайтара олмагани учун ҳарбийларга нисбатан тайинланган биринчи суд ҳукмидир. Бироқ манбаларга кўра, айни пайтда шунга ўхшаш "жиноятлар" кўпайиб бормоқда. Яъни, Украинадан келган ҳар бир ракета ёки учувчисиз самолёт учун террорчиликка оид жиноий иш қўзғатилса, уриб туширилмаган дронлар сабабли россияликларга нисбатан эҳтиётсизликка оид айбловлар қўйилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь