Ана бошланди! Когонда ҳам фуқаро ҳокимликка қимматли совға ҳадя қилди
Жамият
−
16 Декабрь 2021
13648Бухоро вилоятида фуқаро Когон шаҳри ҳокимлигига савдо дўкони совға қилди. Бу ҳақда туман ҳокимининг тегишли қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, фуқаро Х.Рашидова жорий йилнинг 6 декабрь куни ўзига шахсий мулк сифатида тегишли бўлган Когон шаҳар бош бекати ҳудудидаги савдо дўконини Когон шаҳар ҳокимлигига беғараз топшириш тўғрисида ариза ёзган.
“Шаҳар ҳокими ўринбосари А.Аминов, шаҳар ҳокимлиги бош ҳисобчиси Г.Нишонова, “Когон уй-жойлар ва нотурар жойлардан фойдаланиш ва ҳисобга олиш” давлат унитар корхонаси раҳбари Ж.Ишанқуловга Когон шаҳар бош бекат ҳудудидаги хажми 60,0 м. кв. бўлган савдо дўконни нотариал идораси билан биргаликда белгиланган тартибда қабул қилиш ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин”, дейилади қарорда.
Шунингдек, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Аминов, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати Когон шаҳар филиали (А.Абдуллаев) билан биргаликда Когон шаҳар бош бекат ҳудудидаги хажми 60,0 м. кв. бўлган савдо дўконни белгиланган тартибда кадастр рўйхатидан ўтказиш чораларини кўради.
Аввалроқ Тошкентда фуқаро бозор нархи 250 минг АҚШ доллари атрофида бўлган Mercedes Benz S500 Hybrid русумли автомобилини совға қилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси