“Амирсой”да 700 туп қимматбаҳо дарахт кесилгани бўйича жиноят иши очилди

Жамият 3031
image

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Амирсой” курорт зонасида 700 туп атрофида қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Бўстонлиқда табиатга кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатига муносабат билдирди.

Унга кўра, “Амирсой” курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони билан дарахт кесиш учун мораторий 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 3
t
×