Амир Темур хиёбони яқинидаги бўш турган бинолар очиқ савдога қўйилади 

Жамият 3235
image

Амир Темур хиёбони яқинидаги бўш турган бинолар очиқ савдога қўйилади

Ижтимоий тармоқларда Амир Темур хиёбони атрофидаги бинолар текинга тендерсиз хусусий секторга бериб юборилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Таъкидланишиcга, бу хабарлар асосиз ва у ердаги бинолар очиқ савдога қўйилади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, айрим объектлар уни тезроқ ишга тушириш, лойиҳани ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан, истисно тариқасида тўғридан–тўғридан сотилиши мумкин. Лекин, улар умумий сотилаётган объектлар сонига нисбатан жуда ҳам кам миқдорни ташкил этади. Қайд этиш керакки, улар узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатмай келаётган ёки бўш турган корхона ва объектлардир.

Тошкент шаҳри Амир Темур хиёбони Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишувида жойлашган Газеталар ишлаб чиқариш мажмуасининг бўш турган бинолар қисми ҳамда Бухоро кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган собиқ Свердлов номидаги концерт зали ҳақида тўхталадиган бўлсак, мазкур бинолар фойдаланилмай, эски кўринишга келиб қолган ва шаҳар кўркини бузиб турган бинолар ҳисобланади.

"Агентликка айнан ушбу объектларга "Forsa Barsa" МЧЖ томонидан 5 йил муддат ичида 15 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, уларни тўлиқ реконструкция қилиш мажбуриятини олган ҳолда объектлар негизида гастроль -концерт фаолиятини ташкил этиш ва камида 150 та янги иш ўрнини яратиш шарти билан тўғридан-тўғри сотиб олиш бўйича мурожаат келиб тушган.

Лекин, бу таклифлар рад этилган. Ушбу объектлар оммавий савдолар орқали сотилади. Ва энг яхши таклиф берган инвестор унга эга бўлади", дейилади хабарда.

Аввалроқ, хиёбонга ёндош бўлган "Ўзбекистон" меҳмонхонаси сотилгани ҳақида хабар берган эдик.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3.1
t
×