Ўзбекистонда тадбиркорлик хиёбонлари ташкил этилади
Жамият
−
24 Январь 2023
4758Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, республика ҳудудларида “Тадбиркорлар хиёбонлари” ташкил этилади. Бунда:
• хиёбонлар тадбиркорлик субъектлари томонидан Савдо-саноат палатасига тўланган аъзолик бадаллари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳамда маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан барпо этилади;
• ташкил этилаётган хиёбонларда тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда “B2B” тадбирлари ва “коворкинг” фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилади, Wi-Fi зоналар ташкил қилинади;
• фаол тадбиркорларнинг эришган натижаларини намойиш этиш мақсадида йил давомида кўргазмалар ўтказиб борилади;
Қайд этилишича, хиёбонлардаги бино-иншоотлар Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари балансига ўтказиб берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь