Американинг бир нечта самолёт ва вертолётлари “Толибон” қўлига ўтди 

Олам 12760
image

“Толибон” ҳаракати Американинг бир нечта самолётлари, ҳарбий вертолётлари ва танкга қарши ракеталарини қўлга олди. Бу ҳақда “Al-Arabiya” телеканали манбаларга таяниб хабар берган.  

Таъкидланишича, бу ҳодиса Пентагонда хавотир уйғотган. Манбаларга кўра, “Толибон” қўлга олган қуролларни йўқ қилиш тўғрисида ҳозирча қарор қабул қилинмаган. 

“Толибон”га вертолёт ва самолётлардан фойдаланиш қийинчилик туғдириши мумкин, чунки учувчилар йўқ, “Толибон”га техник хизмат ҳам кўрсатилмайди”, деган манбалар. 

Қайд этилишича, Қўшма Штатлар алоҳида операциялар, шу жумладан ҳарбий омборларга зарба бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун эвакуация жараёнининг тугашини кутмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Aфғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Ўша куни Президент Aшраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Aмирлиги тузилганини эълон қилди. 

Афғонистонда ҳокимият толиблар қўлига ўтиши билан, мамлакатни тарк этишни истовчилар сони кескин ошиб кетди. Бу эса Қобул аэропортида ваҳима ва талотўпларни юзага келтирди. Саросимага тушган афғонистонликлар аэропортни бошига кўтариб, дуч келган самолётга осилди. Ушбу ҳолатда америкалик ҳарбийлар дастлаб, ҳавога, кейин одамларга қарата ўқ узишгача борган. Оқибатда бир неча киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Бундан ташқари, учиб кетаётган самолёт кузовига осилган афғонистонликларнинг йиқилиб ўлиши ҳолатлари ҳам кузатилди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 293
Рейтинг: 3
Теглар
t
×