Америкаликлар норози. Улар янги партия хоҳламоқда 

Олам 3243
image

АҚШ учинчи йирик сиёсий партияга муҳтож. Галлуп институти ўтказган сўровномага кўра, буни 62 фоиз америкаликлар қўллаб-қувватлаган, деб хабар бермоқда "The Hill". 

Сўровномада қатнашган АҚШ фуқароларига кўра, асосий партиялар, яъни, Демократик ва Республикачилар партиялари "яхши ишламаяпти". 

Шу билан бирга, респондентларнинг 33 фоизи Демократлар ва Республикачилар вазифаларини "етарлича" бажаради, деб ҳисоблашган. 

Маълумот ўрнида, сўровнома жорий йилнинг 21 январидан 2 февралигача ўтказилган. 

Сўровномада АҚШнинг 50 та штатидан бўлган 906 нафар респондент билан суҳбат ўтказилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 3
Теглар
t
×