Америкалик тадбиркорнинг ноутбукини йўқотиши 561 млн долларга тушди

Олам 6358
image
-

Сохта янгиликлар ва фитна назарияларига ихтисослашган "InfoWars" сайтининг асосчиси, америкалик тадбиркор Алекс Жонс ичида 10 мингта биткоин сақланадиган ноутбукини йўқотиб қўйган. У бу ҳақда "Flagrant 2"га берган интервьюсида гапириб берган. 

Унга кўра, у криптовалюталарни 2011 йилда телебошловчи Макс Кайзердан совға сифатида олган. 

Ўша пайтда биткоиннинг нархи 5 доллардан кам бўлган. 

Амалдаги валюта курслари бўйича тадбиркорнинг йўқотган биткоинлари қиймати 561 миллион долларга баҳоланмоқда. 

Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади. 

Тизимнинг концепцияси 2008 йил ноябрь ойида ўзини Сатоши Накамото деб таништирган муаллиф (балки, муаллифлар жамоаси) томонидан чоп этилган. Лекин биткоин машҳурлигининг энг юқори даражаси сўнгги йилларда қайд этилган. Ҳозирги пайтга келиб кўпгина биткоинлар аллақачон “қазиб олинган” ҳисобланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 280
Рейтинг: 2.9
t
×