Америкалик Олимпиада чемпиони вафот этди
Спорт
−
14 Март 2023
34231968 йилда баландликка сакраш бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган америкалик Дик Фосбери 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 13 март куни спортчининг агенти Рэй Шултье маълум қилди.
“Менинг узоқ йиллик дўстим ва мижозим Дик Фосбери якшанба куни эрта тонгда уйқудан уйғонмади”, деб ёзди Шултье.
Фосбери замонавий баландликка сакраш техникаси муаллифи сифатида танилган. Спортчиларнинг аксарияти баландликка сакрашда Фосбери усулидан фойдаланади.
1968 йилда Фосбери Мехико Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган ва 2,24 метр баландликни забт этиб, ўша пайтдаги Олимпия рекордини ўрнатганди.
Баландликка сакраш бўйича жаҳон рекорди ҳозирда кубалик Хавер Сотомаёрга тегишли (2,45 метр). Олимпиада рекордчиси эса Чарльз Остин ҳисобланади. У 1996 йилда Атлантадаги ўйинларда 2,39 метр натижани қайд этган.
LiveБарчаси
06 Ноябрь