Америкалик “Матмуса” тувакка тушиб, чиқолмай қолди (видео)
Бу қизиқ
−
10 Январь
11599АҚШда Янги йил базмига ташриф буюрган ёш йигит катта декоратив тувакка тушиб, чиқолмай қолди. Бу ҳақда “Unilad” нашри хабар берди.
Воқеа Алабама штатида жойлашган дала ҳовлилардан биридаги зиёфатда содир бўлган. Меҳмонлардан бири тувакка тушиб, у ерда тиқилиб қолган. Дастлаб бу ҳолатни унинг ўзи ҳам кулги билан қабул қилган. Аммо кейин ҳар қанча ҳаракат қилмасин, эркинликка чиқолмагач, асабийлаша бошлаган.
Тадбир ишчилари ва ташриф буюрган бошқа меҳмонлар уни чиқариб олиш йўлларини қидирган. Атрофда кулги кўтарилган, баъзилар эса унга далда беришга уринган.
Қутқарув борасида бўлган узоқ муҳокамалардан сўнг, тувак болға билан синдирилди ва йигит чиқариб олинди. Ушбу воқеадан олинган сурат ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди ва фойдаланувчилар орасида оммалашиб кетган. Аммо йигитнинг нима учун тувакка тушгани сир бўлиб қолди.
“Мен у бутун умрини шу тувакда ўтказади, деб ўйлагандим”, дейди воқеа гувоҳларидан бири.
Х (собиқ Twitter) даги муҳокамаларга кўра, синдирилган тувак 3 минг доллар бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида велосипедда кетаётган 14 ёшли боланинг боши йўл четида ўрнатилган бетон электр таянчининг тешигига тиқилиб қолганди.
LiveБарчаси