Америкалик баскетболчи Бриттни Грайнер Россияда 9 йилга қамалди

Спорт

image

Америкалик баскетболчи Бриттни Грайнер Москва вилояти Химки суди томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва 1 миллион рубль миқдорида жаримага тортилди. Суд америкаликни контрабанда ва гиёҳванд моддаларни сақлашда айбдор деб топди. Бу ҳақда “Championat” нашри ёзмоқда.

Қайд этиш керакки, Баскетболчи жорий йилнинг 17 февраль куни “Шереметево” аеропортида қўлга олинган. У гиёҳванд моддалар контрабандасида (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддаси 2-қисми) ва уларни ноқонуний ташишда (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми) гумонланганди.

Аввалроқ, Прокурор Бриттни Грайнерга 9,5 йиллик қамоқ жазоси ва 1 миллион рубль миқдоридаги жаримага тортишни талаб қилингани ҳақида хабар берилганди. Бундан олдин эса Россия ва АҚШ ўзаро маҳбусларни алмаштириши мумкинлиги айтилганди.

Маълумот учун, Бриттни баскетбол бўйича АҚШ аёллар терма жамоаси билан биргаликда икки карра Олимпия чемпиони ҳисобланади. У 2015 йилдан бери Россиянинг УГМК баскетбол клубида фаолият юритиб келарди. Шунингдек, Грайнер WANBA'нинг энг кучли 25 баскетболчиси рўйхатига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бриттни Грайнер

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг