Америкадан демократияни ҳеч ким тортиб ололмайди – Байден

Олам

image

Демократик партиядан Президентликка номзод Жозеф Байден Америка демократия йўлини узоқ вақт босиб ўтганини ва уни ҳеч ким америкаликлардан тортиб ололмаслигини айтди.

"Бизнинг демократиямизни ҳеч ким биздан тортиб ололмайди. Бу ҳозир ҳам бўлмайди, ҳеч қачон ҳам бўлмайди. Америка бу йўлда жуда узоқ вақт юрган, жуда кўп жангларни ўтказган ва бунга эришиш қўйиш учун жуда кўп қийинчиликларга дош берган”, деб ёзди у Twitter’даги ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда Президент сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилди. Аммо пандемия шароитида почта орқали овоз бериш йўлаг қўйилгани боис, бюллетенлар етиб келиши вақт оляпти ва якуний натижаларни чиқариш ҳам чўзиляпти. Трамп эса бундан норози. У сайлов участкаси ёпилганидан кейин келган бюллетенларни ҳисобламасликни талаб қиляпти.

Айни вақтда Дональд Трамп сайловчи коллегияларнинг 214 та овозини олган. Унинг рақиби Жо Байден эса 264 та шундай овоз билан олдинда боряпти. Байденга ғалаба учун яна 6 та овоз керак. Ҳозирда Жоржия, Шимолий Каролина, Невада ва Пенсильвания штатларида бюллетенларни саралаш ишлари давом этяпти. Аввал бошда бу штатларда Трамп устунлик қилган бўлса, борган сари Байден орадаги фарқни қисқартиряпти.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден

Баҳолаганлар

345

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг