Америка Сурияга ҳужум қилишдан олдин Россияга хабар берганми?

Олам

image

Америка Сурияга ҳаво ҳужумини бошлашдан тўрт-беш дақиқа олдин Россия ҳарбийларига хабар берган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 26 февраль куни журналистлар билан учрашувда маълум қилган.

“Бизнинг ҳарбийларимизга ҳаво ҳужумидан тўрт-беш дақиқа олдин огоҳлантириш берилди. Албатта, бундай хабарнома ҳеч нарса бермайди. Чунки хабар берилганидан сўнг, зарба дарҳол амалга оширилди”, дейди вазир.

Лавровнинг сўзларига кўра, Москва америкалик ҳамкасбларининг Суриядаги бўлажак режаларига тўғридан-тўғри қизиқиб кўради.

“Биз яқинда турли хил манбалардан кўплаб маълумотларни олдик. Биз буни тасдиқлай олмасакда, америкаликлардан тўғридан-тўғри сўрамоқчимиз. Айтишларича, улар ҳеч қачон Сурияни тарк этмаслик тўғрисида қарор қабул қиляпти, ҳатто бу мамлакатни йўқ қилишгача бормоқчи”, дейди вазир.

Лавров АҚШ Сурияга ноқонуний жойлашиб олганини эслатиб, Москва бир неча бор Америка томонининг Сурияда, жумладан Ироқ билан чегарадаги Ал-Танф аҳоли пункти ҳудудида амалга ошираётган ҳаракатларига нисбатан хавотир билдирган.

“Улар айирмачилик позициясида қолишни, Яқин Шарқдаги бошқа давлатларга босим ўтказувчи воситалардан фойдаланган ҳолда, ҳаттоки инсонпарварлик ёрдамининг ҳар қандай таъминотини тўсишда давом этмоқда. Иқтисодиётни тиклаш учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва материаллар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади”, дейди Лавров.

Шу билан бирга Лавров, АҚШ Сурия ҳудудидаги углеводород ресурсларидан ноқонуний равишда фойдаланётганини қўшимча қилган.

“Бизнинг америкаликлар билан алоқа каналларимиз бор. Ҳарбий алоқа каналидан ташқари, тўқнашувларнинг олдини олишга қаратилган “деконфликтинг“ канали мавжуд”, дейди Россия Ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, 26 февралга ўтар кечаси АҚШ Сурия-Ироқ чегараси ҳудудига авиазарбалар берди. Пентагоннинг таъкидлашича, ушбу зарбалар Ироқдаги Америка объектларига қилинган қатор ҳужумларга жавобан амалга оширилган.

Таъкидланишича, ушбу зарбалар нишонида – эронпараст Ҳизбуллоҳ гуруҳи, шу жумладан Саййид аш-Шухада бўлган.

Сурия давлат медиаси Вашингтоннинг ҳаракатларини тажовузкорлик, деб атади ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқлиги тўғрисида хабар берди. Саудия Арабистонининг “Аль- Хадас” телеканали эса эронпараст тузилмаларнинг 17 аъзоси ўлганини қайд этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия авиаҳужум

Баҳолаганлар

611

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг