Америка кубоги ярим финалида Бразилия Аргентинага қарши

Спорт

image

Хабарингиз бор, айни кунларда Бразилия яшил майдонларида “Copa Ameriсa-2019” мусобақаси ўтказилмоқда. Кеча ўтказилган чорак финал ўйинида мезбон Бразилия терма жамоаси Парагвай устидан пеналтилар эвазига ғалабани қўлга киритиб, илк ярим финалчига айланганди.

Бугун тонгда Бразилия терма жамоасининг ярим финалдаги рақиби аниқланди. Мусобақа ғолиблиги учун асосий давогарлардан бири бўлиб турган Аргентина Венесуэла терма жамоасини 2:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб эта олишди. Месси жамоадошлари ҳар иккала таймда биттадан гол киритишиб, ғалабани нақд қилишди.

Венесуэла – Аргентина 0:2 (0:1, 0:1).

Рио-де-Жанейро шаҳри, “Маракана” стадиони.

Голлар: 0:1 – 10 Мартинес, 0:2 – 74 Ло Чельсо.

Венесуэла: Фариньес, Эрнандес, Чансельор, Росалес (Сейхас, 83), дель Пино Маго (Сотельдо, 56), Ринкон, Эррера, Мурильо, Морено, Мачис (Мартинес, 71), Рондон.

Аргентина: Армани, Фойт, Пеццелья, Отаменди, Акунья (Ло Чельсо, 68), Паредес, де Пауль, Тальяфико, Мартинес (Ди Мария, 64), Агуэро (Дибала, 85), Месси.

Огоҳлантиришлар: Ринкон (12), Эррера (15), Мартинес (16), Акунья (42), Рондон (44), Сотельдо (90).


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Аргентина Copa Ameriсa-2019

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг