Қамашида қурилиш моллари заводи қурилади

Жамият

image

Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес форуми доирасида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Шагазатов ҳамда “Матанат А” компанияси вице-президент Майс Гасимов томонидан шартнома имзоланди. Унга кўра, “Матанат А” компанияси томонидан Қамаши туманига 20 миллион евролик тўғридан-тўғри сармоя киритилиб, қуруқ қурилиш аралашмалари, гипс буюмлари, гипс блоклари ва панеллари ишлаб чиқарадиган  замонавий завод барпо этилади.

Таъкидлаш жоизки, “Матанат А” компанияси цемент ва гипс асосидаги қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган минтақадаги етакчи тузилмаларидан бири саналади. Озарбайжонда экологик тоза ва зарарли бўлмаган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш борасида илғор. 

Компания замонавий ускуна ва технологияларнинг инновацион турлари билан жиҳозланган. Шунингдек, ушбу нуфузли муассаса Европанинг қатор давлатлари, жумладан, Россия ва Туркияда ҳам қатор корхона ва заводларга эгалик қилади.
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон-Озарбайжон Қамаши Матанат-А

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг