Амалдорни калтаклаган безори футболчилар озодликка чиқадиган бўлди
Спорт
−
06 Сентябрь 2019
3928Амалдорни калтаклаб, шаҳарда безорилик қилган футболчилар Александр Кокорин ва Павел Мамаев озодликка чиқадиган бўлди.
Сайёр суд Белгорл вилоятидаги 4-сонлик аҳлоқ тузатиш колониясида икки футболчини муддатидан аввал шартли озод қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, Кокориннинг укаси Кирилнинг ҳам расмий мурожаати қондирилган.
Адвокат колония раҳбарияти Кокорин ва Мамаевнинг муддатидан аввал озодликка чиқишига қарши эмаслигини таъкидлади. Жабрланувчи томон ҳам муддатидан аввал шартли озодликка қарши бўлмаган.
Футболчилар 10 кундан кейин, суд қарори кучга киргач озодликка чиқади. Жорий йилнинг июнь ойида суд Кокоринга 1 йил 6 ой ва Мамаевга 1 йил 5 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаганди. Улар суд ҳукмигача 2018 йилнинг октябридан тергов изоляторида сақланган.
Шунингдек, суд бошқа айбланувчилар Кирилл Кокоринга 1 йил 6 ой ва унинг дўсти Александр Протасовицкийга 1 йил 5 ой қамоқ жазоси тайинланди.
Маълумот учун, ўтган йилнинг октябрь ойида футболчилар Москва шаҳрида иккита жанжалга аралашиб қолган эди. Биринчи жанжал “Биринчи канал” бошловчиси Виталий Соловчук билан юз берган бўлса, иккинчисида эса, жабрланувчилар Савдо-саноат департаментининг темир йўл ва автосаноат департаменти бошлиғи Денис Пак ва Саноат Бошқармаси директори Сергей Гайсинлар бўлган.
LiveБарчаси