Амалдорни калтаклаган футболчилар айбини қисман тан олди
Спорт
−
09 Апрель 2019
3996Россиянинг “Краснодар” футбол клуби яримҳимоячиси Павел Мамаев ва “Зенит” ҳужумчиси Александр Кокорин Москва марказидаги икки жанжал бўйича айбини қисман тан олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Футболчиларнинг иши судда кўриб чиқилган. Прокурор айбловни эълон қилгач, айбланувчилар унга муносабат билдирган.
“Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 213-моддаси ва Солочукдаги жанжал бўйича айбловларни тан олмайман”, деган Кокорин.
Футболчи Савдо-саноат вазирлигининг Автосаноат ва темир йўл техникаси қурилиши департаменти раҳбари Денис Пак билан жанжал воқеасига тўхталмаган. Унинг адвокати ҳам амалдор биринчи бўлиб футболчини урганига урғу берган.
Мамаев “аввалдан келишиб олинган”лиги тўғрисидаги айбловни тан олмади.
“Далил йўқ, тергов буни ўйлаб топган. Солочукдаги жанжални тан оламан, бироқ бу безорилик ҳаракати эмас. Гайсиннинг калтаклаганим бўлмаган гап. Пак билан ҳеч қандай алоқам йўқ” деган Мамаев.
Суд бу иш бўйича 45 нафар гувоҳнинг кўрсатмасини тинглайди.
Маълумот учун, Кокорин ва Мамаев ўтган йилнинг октябрь ойида кўчада жанжал қилиб, амалдорни калтаклагач, икки ой муддатга ҳибсга олинганди. Ундан кейин бир неча бор бу муддат узайтирилди. Сўнгги бор футболчиларнинг қамоқда қолиш муддати 25 сентябргача этиб белгиланди.
LiveБарчаси